Электр таъминотида узилишлар бўлмайди
Анжуманда Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, унинг туман, шаҳар тизимларида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Андижон вилоятида 2019 йилда 16 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи, яъни корхона ва ташкилот ҳамда 610 мингдан зиёд аҳоли хонадонларига 3,2 миллиард кВт-соат ёки 1 триллион сўмлик электр энергияси етказиб берилган.
Вилоятдаги “Завроқ” ва “Олтин водий” ним станцияларга 25 минг кВат, “Олийгоҳ”, “Чинобод”, “Камолот”, “Хидирша” нимстанцияларига 10 минг кВат, “КФК” нимстанциясига 6 минг 300 кВат, “Ором”, “Пойтуғ” нимстанцияларига 4 минг кВат кучланишдаги янги трансформаторлар ўрнатилган. Натижада Андижон, Асака, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл, Хўжаобод, Шахрихон туманлари ҳамда Андижон шаҳрида электр таъминоти янада яхшиланган.
“Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш” Дастури доирасида 699,8 километр электр тармоқлари ва 292 та трансформатор пунктида қурилиш-реконструкция ишлари бажарилган.

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг 2019 йилдаги фаолияти ва жорий йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжуманида шулар ҳақида маълумот берилди.
Оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда аҳолини электр энергияси билан таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтаришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.
Анжуманда Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, унинг туман, шаҳар тизимларида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 1482,2 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоғи, 543 дона трансформатор пункти мукаммал, шунингдек, 2 минг 45 та трансформатор пункти, 4 минг 699 километр узунликдаги ҳаво линиялари жорий таъмирланган.
Корхона моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳамда фаолият сифатини яхшилаш мақсадида 4 та енгил автомашина, 2 та автокран монипулятор, 4 дона чуқур қазийдиган махсус трактор, камаз юк автомашинаси ҳамда автобус харид қилинган. Юқоридаги ишларни бажариш ва техника воситалари харид қилиш учун жами 65 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва маблағларни ундириш мақсадида Андижон, Хонобод шаҳарлари, Андижон, Асака туманларида 650 минг дона замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилиб, шундан 59 мингга яқини АСКУЭ тизимига уланди.

Жамият таркибида металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди. Ушбу цехда аввал бошқа корхоналардан харид қилинган 11 минг донадан зиёд металл қурилмалар тайёрланиб, жамият 554 миллион сўм миқдоридаги маблағни иқтисод қилди.
Жамиятга келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилди. Мурожаатчи қилувчиларга қулайлик яратиш мақсадида жамиятнинг телеграмм, фейсбук ижтимоий тармоқлари ишга туширилди. Шунингдек, мижозлардан 24 соат мобайнида қўнғироқларни қабул қилиш учун “Call center” бўлими ташкил этилди.
Матбуот анжуманида Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг жорий йилдаги режалари ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.
