Электр таъминотида узилишлар бўлмайди
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимлари истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ва узлуксиз етказиб бериш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда.
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимлари истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ва узлуксиз етказиб бериш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда.Айни ёз мавсумида улар электр энергияси таъминотида фавқулодда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишга алоҳида эътибор қаратган. Корхонада ҳудудлар бўйича 37 қўшимча тезкор-тиклаш бригадаси тузилиб, зарур техникалар шай ҳолга келтирилган. Мавжуд 25 нимстанциядаги трансформаторларнинг мойи тўлдирилиб, юқори босим остидаги электр ускуналари навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилди. Айниқса, жойлардаги болалар оромгоҳларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида масъул ходимлардан иборат навбатчилик ташкил этилган.