Электр энергия 40-45 фоизга тежалади
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалининг биносида 20 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.
Ушбу қурилмаларнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 миллион 600 кВт соатни ташкил этади. Улар икки йил мобайнида ўз харажатларини тўлиқ қоплаши кўзда тутилган. Таъкидлаш лозим, ушбу самарали иш натижаси ўлароқ электр энергияси ойига 40-45 фоизга тежалади. 300 литрли икки дона қуёш сув иситиш мосламаси ҳам ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, газ таъминотида фаолият олиб борадиган раҳбар ходимлар ўз хонадонларида қуёш панелларини ўрнатиб фойдаланиб келмоқда.


Зариф Комилов, ЎзА