Элчи консерваторияга ташриф буюрди
Нукусда Франция маданияти ойлиги дастуридаги тадбирлар давом этмоқда.
Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ташаббуси билан ўтказилаётган ойлик мамлакатларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш, миллий урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилиш ва шу орқали ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Нукусда бўлиб турган Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Валид Фук Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида филиалга ташриф буюрди.
Элчи бу ерда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари, филиал раҳбарияти билан учрашди. Мазкур учрашувда икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шундан сўнг, филиалнинг “Жайҳун” халқ чолғулари оркестри ва иқтидорли талаба-ёшлар томонидан жонли ижрода концерт дастури намойиш этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА