Ҳозирги кунда хорижда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшлари нафақат ўзлари замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, балки юртимиздаги ўғил-қизлар ҳам салоҳиятли, илмли мутахассислар бўлиб етишишига ҳисса қўшишни ҳам ният қилганлар. Хусусан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари айнан шундай хайрли ташаббус билан чиқишмоқда. Буюк Британиядаги ўғил-қизларимиз, жумладан, “Queen Mary” университети докторантлари Бекзод Исомиддинов, Малика Ҳайдарова ва магистрант Даврон Холмуродов бошчилигида жамғарма кўмаги билан янги хайрия фондига асос солинди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад диёримизнинг чекка ҳудудларидаги ўрта таълим мактаблари ўқувчилари замонавий билим эгаллаши, чет тилларини мукаммал ўрганиши учун хорижий адабиётлар билан таъминлашдир.

Ташаббускорлар илк манзил сифатида Бухоро вилояти Вобкент туманини танладилар. Жамғарманинг илк лойиҳаси доирасида 2-мактабга 200 га яқин сара хорижий дарслик тақдим этилди. Бу адабиётлар мактаб кутубхонасини бойитиб, ўқувчилар учун қўшимча имконият яратиши шубҳасиз.

Шу муносабат билан ташкил қилинган учрашувда Б.Исомиддинов юқори синф ўқувчиларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан хорижда таҳсил олиш истагидаги ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида ьатафсил маълумот берди.

Барчада катта қизиқиш уйғотган тадбир давомида мактаб директори Дилафрўз Камолова ташкилотчиларга миннатдорлик билдириб, ушбу хайрли ишнинг аҳамиятини юқори баҳолади.

– “Улкан мақсадлар ва Келажак” хайрия фонди ўз фаолиятини мунтазам кенгайтириб, ҳар йили чекка ҳудудлардаги камида 10 та мактабни хорижий адабиётлар билан таъминлашни режалаштирган, – дейди Лондонда тиббиёт бўйича магистратурада таҳсил олаётган Д.Холмуродов. – Энди минглаб ўқувчиларимиз дунё илм-фани ютуқларидан бохабар бўлиш, чет тилларни чуқур ўрганиш имконига эга бўлишади.

Бундай саъй-ҳаракатлар иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш баробарида, таълим тизимига янги ҳаво олиб кириши ҳам кутиляпти.

Гўзал Сатторова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эл-юрт умиди” стипендиатлари “Саховатли ташаббус” лойиҳасини йўлга қўйди