ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида истиқомат қилувчи Д. Султанов вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб бориши керак.
СИНОВЛАРДА ҲАМЖИҲАТЛИГИМИЗ НАМОЁН БЎЛМОҚДА
Коронавирус пандемияси даврида эҳтиёжманд, кам таъминланган юртдошлармизни моддий ва руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган саховат ва хайрия тадбирларида миллий қадриятларимизнинг асоси – меҳр-оқибатлилик тамойиллари янада теранроқ намоён бўлмоқда.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида истиқомат қилувчи Д. Султанов вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб бориши керак. У авваллари кунлик иш билан банд бўлиб, топган даромади ҳисобидан ушбу оталик мажбуриятини адо этиб келаётган бўлиб, карантин шароитида уйда қолгани туфайли март ва апрель ойлари учун алимент тўлаш имкониятига эга бўлмай қолди.Шу важдан боши қотиб турган Д.Султоновга халқимизга хос саховатпешалик фазилатибилан ёрдам қўли чўзилди. Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими ташаббуси билан олиб борилган тушунтиришлар натижасида “Нурафшон савдо файз” масъулияти чекланган жамияти ҳомий сифатида алимент тўловидан юзага келган 650 минг сўм қарзни тўлаб берди.
– Бундан ташқариБюронинг шаҳар ва туман бўлимлари томониданкам таъминланган, эҳтиёжмандлиги учун тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмай турган оилаларнинг муаммолари инсонпарварлик тамойили асосида ташаббускор ҳомийлар ёрдамида ҳал қилинмоқда, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармасининг катта инспектори С.Рапиқов. – Худди шу йўл билан биргина жорий йилнинг 20-22 апрель кунлари вилоят бўйича 8 нафар ҳомий томонидан салкам 8 миллион сўмликдан зиёд ёрдам кўрсатилди. Ушбу маблағ 70 нафарга яқин муҳтож кишиларнинг ижро йўналишидаги қарздорликларини бартараф этишга қаратилди.