ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
“Жонгелди” туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган.
Узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилаётганлар омон бўлсин!

“Жонгелди” туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган. Бу ерда 700 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Жонгелдиликлар асосан чорвачилик ҳамда йилқичилик билан шуғулланади.

– Узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилаётганларга раҳмат! – дейди жонгелдилик кекса отахон Қўлдош Абдуллаев. – Бугун эл бошига иш тушганда, бир четда турмай, белни маҳкам боғлаб, кечани кеча, кундузни кундуз демай хизмат қилаётганлар омон бўлишсин.