ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Рунамтекс” МЧЖда 500 дан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланган.
“Ёшлар” кичик саноат зонасида жойлашган корхона йилига 1 миллион 200 минг тонна трикотаж маҳсулотларини Россия давлатига экспорт қилмоқда. Ўтган 2023 йилда жами 9,5 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилган бўлса, жамоа жорий йилнинг 9 ойидаёқ 9 миллион долларлик кўрсаткичга эришди.
[gallery-20209]
Айни пайтда бу ерда энг замонавий дизайн ва сифатдаги устки кийимлар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари тикилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА