Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
“Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасида А маркадаги сода ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг учун зарур бўлган ускуналар ўтган йилнинг декабрь ойида олиб келинган эди.

Таъкидлаш жоиз, жаҳон бозорида А маркадаги маҳсулотларга бўлган талаб ортмоқда. Жумладан, ушбу маҳсулотга Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа бир қатор давлатлардан талаб келиб тушмоқда.

Корхона мутахассисларининг таъкидлашича, жорий йилда 80 минг тонна А маркадаги сода ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА