Экспертга мурожаат: иш берувчи ва ходим...
Иш берувчи ташкилот ва ходим ўртасидаги ҳуқуқий масалалар ҳамиша томонлар учун муҳим саналади. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълумотига таянган ҳолда экспертларга қилинадиган мурожаатлардан бирига берилган ҳуқуқий жавобга қизиқдик.
Савол:
– Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида ариза ёзса ва ишга чиқмаса, бундай ҳолатда қандай йўл тутилади?
Муҳаммадамин Каримжонов, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси: – Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилган.
Эътибор беринг! Агар ходим узрсиз сабабларга кўра ишга чиқмаса, бу меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳоланади.
А.РУСТАМОВ, ЎзА