Самарқанд халқаро туризм марказида “Eco-Save Aral-2025”, “Талаба-югур”, “Ўқувчи-югур” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилди.

“Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” давлат дастури ижроси юзасидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, юртдошларимизнинг жисмоний фаоллигини ошириш, айниқса, ёшларда спортга қизиқишни кучайтириш мақсадида ташкил этилган марафонда давлат хизматчилари, олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ҳарбийлар, божхона ходимлари, имконияти чекланган шахслар ҳамда турли ёшдаги фуқаролар соғлом ҳаёт сари фаол қадам ташлади.

Беш мингдан зиёд иштирокчи халқаро туризм маркази бўйлаб югуриб, 3 километр масофани босиб ўтди.

Натижаларга кўра, “Eco-Save Aral-2025”да эркаклар ўртасида Отабек Тошқувватов, аёллар пойгасида Шоҳсанам Йўлдошева маррага биринчи бўлиб етиб келди. 

“Талаба-югур” талабалар баҳсида Азизбек Бошмонов ва Руҳшона Абдухолиқова, “Ўқувчи-югур” мусобақасида эса Шаҳриёр Шодиев ҳамда Фарангиз Алимова белгиланган масофани биринчи бўлиб босиб ўтди. 

Марафон ғолиблари ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. 

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экомарафонда 5000 нафар иштирокчи қатнашди