Экологик ташаббусларда ёшлар масъулияти
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан экологияни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда сувни тежашга қаратилган экологик лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот доирасида экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари, ёшлар иштирокида амалга оширилиши мумкин бўлган амалий ташаббуслар ҳамда лойиҳани кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Иштирокчилар томонидан экологик маданиятни юксалтириш, аҳолининг экологик масъулиятини ошириш ва барқарор ривожланишга хизмат қилувчи ғоялар илгари сурилди.
Жумладан, экология масаласи бугунги кунда глобал аҳамият касб этаётгани, университет жамоаси бу борадаги ташаббусларга доимий эътибор қаратиши билдирилди. Мазкур экологик лойиҳа тақдимоти ёшлар орасида экологик онг ва масъулиятни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида эътироф этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА