Йўл-йўлакай

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида хизмат сафари давомида Полмон ва Қани қишлоқларида бўлганимизда, қишлоқ четидан оқиб ўтувчи Оқдарё ҳолати яна бир бор экологик маданият масаласини кун тартибига олиб чиқди.

Дарёнинг айрим участкаларини кўздан кечирганда, қирғоқлар бўйлаб йиғилган маиший чиқиндилар, қурилиш материаллари қолдиқлари, пластик ва шиша идишлар, ҳатто ҳайвон териларигача учраётгани жиддий хавотир уйғотади. Чап қирғоқдаги манзара эса деярли чиқинди полигонини эслатади. Энг ачинарлиси, дарёнинг қуйи оқимида яшовчи баъзи аҳоли гуруҳлари бу сувдан ичимлик сифатида фойдаланаркан.

Маҳаллий аҳоли ва ишчи гуруҳлар билан ўтказилган суҳбатларда маълум бўлишича, чиқиндиларнинг катта қисми қишлоқ аҳолиси томонидан эмас, балки атрофдаги карьерлардан қум-тупроқ ташиб келувчи айрим техникалар томонидан тўкиб кетилаётгани айтилади. Суҳбат жараёнида ҳам юз метрлар чамаси узоқликда келиб тўхтаган автомашинадан икки ёш йигит чиқиндиларни дарё қирғоғига ташлаб, ҳудуддан кетиб қолганига гувоҳ бўлдик.

Шуни қайд этиш жоизки, ушбу ҳудуд Президент қарорига асосан Шаҳрисабз туристик маркази минтақасига киритилган. Бу эса ҳудудда экологик тартибот, санитария қоидалари янада қатъий сақланишини талаб этади. Бироқ амалда ҳолат бутунлай бошқача, мавжуд манзара туристик инфратузилма ривожига ҳам, аҳоли саломатлигига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

[gallery-26527]

Албатта, бу вазифани амалга оширишда тегишли ташкилотлар, хусусан экологик назорат идоралари зиммасига ҳам катта масъулият юкланади. Аммо чиқиндиларни бевосита ташлаётганлар аҳолининг ўзи экани ҳам очиқ-ошкора кўриниб турибди. Бу эса экологик маданиятнинг ҳали етарли даражада шаклланмаганини, айрим шахсларда табиатга нисбатан масъулиятсиз муносабат ҳали ҳам сақланаётганини англатади.

Хулоса ўрнида, экология фақат давлат ёки масъул идоралар иши эмас, балки ҳар бир фуқаронинг шахсий маданияти, виждони ва масъулияти билан боғлиқ масала. Дарёга ташланган ҳар бир шиша, пакет, чиқинди нафақат табиат, балки шу ҳудуддаги инсонлар саломатлиги ва келажагига зарар етказади.

Шу боис, муаммони бартараф этишнинг энг тўғри йўли ўзгаришни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашдир. Қонун талаблари, экологик қоидалар, энг аввало, инсоннинг ички маданияти билан қўлланилганда самара беради.

Табиатни асраш бу келажак авлод олдидаги вазифамиздир.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8YcO6sz6fZc" title="Ekologik madaniyatimiz qachon shakllanadi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик маданиятимиз қачон шаклланади? (+видео)