Экологик изланишларга оид тўплам
Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, сув ресурсларининг камайиб бораётгани каби ўткир экологик муаммолар инсониятни ташвишга солмоқда. Бу муаммоларни бартараф этиш, юмшатиш, нисбатан бўлса-да, салбий таъсирини камайтириш борасида кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассислари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, эколог мутахассислар экологик муаммоларни илмий жиҳатдан ўрганиб, қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сураётгани эътиборга молик.
Халқаро экология фанлари ва ҳаёт хавфсизлиги Академиясининг академиги, “Турон” Фанлар академияси аъзоси, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор Борий Алихоновнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий ишланмалар ва мақолалар, публицистик материаллар жамланган тўплами чоп этилди.
Тўпламдан Борий Алихоновнинг жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилган бир нечта юзлаб нутқлари ва илмий мақолалари ўрин олган. Уларда экология соҳасидаги долзарб мавзулар ёритилган. Хусусан, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларнинг кесилиши, атмосферага зарарли моддаларнинг чиқарилиши ва бошқа экологик муаммоларга эътибор қаратилган.
Борий Алихонов ўз мақолаларида экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларни глобал миқёсда ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар долзарблигини таъкидлайди. Тўпламда муаллифнинг ушбу мавзудаги энг долзарб фикрлари, ечимлари ва таклифлари ҳам ўрин олган.
Мазкур тўплам Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш халқаро университети ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти илмий кенгаши йиғилишининг 2023 йил 28 декабрдаги 5-сонли баённома қарорига биноан нашрга тавсия этилган.
М.Комилова,
ЎзА