Екатерина Шубина чорак финалга йўл олди
Франция пойтахтида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг байдаркада эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида саралаш босқичи бошланди.
Унда мамлакатимиз шарафини Екатерина Шубина ва Шаҳриёр Маҳкамов ҳимоя қилмоқда.
Аёллар ўртасидаги 500 метр масофага байдаркада эшкак эшиш саралаш беллашувларида Екатерина Шубина ўз гуруҳида 1:58.37 натижа билан маррага етиб келди ва навбатдаги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, шу бугун, орадан унча кўп вақт ўтмай байдаркада эшкак эшиш бўйича Шаҳриёр Маҳкамов 1000 метр масофада ўтадиган саралаш баҳсларида иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА