Европа иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Россия нефтига чекланган нарх белгилаши бўйича музокаралари боши берк кўчага кириб қолди, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб.

Хабарда келтирилишича, Еврокомиссиянинг бир баррель нефть нархини 65 доллар қилиб белгилаш бўйича таклифи Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари томонидан инкор этилган. Улар бундай таклиф Москва учун “ҳаддан ортиқ сахийлик” бўлади, деб баҳолашган. Кемачилик соҳаси яхши ривожланган мамлакатлар эса, жумладан, Греция ва Мальта Россия нефтининг бир баррели нархи 70 доллардан кам бўлмаслик керак демоқда.

Bloomberg маълумотига кўра, пайшанба куни Европа ҳамжамиятининг энергетика вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Унда табиий газ нархининг кўтарилишига барҳам бериш масалалари муҳокама қилинади.

Чоршанба куни Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб, ЕИ “Катта еттилик” мамлакатлари билан келишилган ҳолда Россия нефтининг бир баррели учун нархни 65-70 доллар қилиб белгилаш имкониятини кўриб чиққан эди. Агентликнинг таъкидлашича, ушбу нарх Россиянинг нефть қазиб олиш учун сарф қилган харажатидан анча юқори. У бир баррель нефтнинг ўртача тарихий нарх кўрсаткичига мос келади, дейди Bloomberg.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИнинг Россия нефти учун нарх белгилаш бўйича музокаралари боши берк кўчага кириб қолди