ЕИ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирмоқчи (+видео)
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас яқин ойларда Россияга қарши санкцияларни сезиларли даражада кенгайтириш режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар берди DW нашри
«Уруш бошланганидан бери энг кўлами кенг санкциялар рўйхатини тақдим этаман. Агар у қабул қилинса, санкция остидаги россиялик жисмоний шахслар, компаниялар ва ташкилотлар сони бирданига ошади», - деди Каллас.
Европа Комиссияси маълумотларига кўра, ҳозир ЕИнинг Россияга қарши санкциялар рўйхатида қарийб 3000 нафар жисмоний ва юридик шахслар бор. Каллас Россия урушни тўхтатмагунча унга босимни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Европа дипломатияси раҳбари санкциялар масаласида АҚШ ва Европа позициялари яқинлашишига умид билдирди. Каллас, шунингдек, Россия армияси жанг майдонида ғалаба қозона олмаётгани учун тобора кўпроқ ракеталарини Украина аҳолиси ва инфратузилмасига қаратиб, Украина шаҳарларини яшаш учун яроқсиз ҳолга келтиришга уринмоқда.
Каллас БМТнинг маълумотларини ҳам эслатиб ўтди. Унга кўра, жорий йилнинг июль ойи 2022 йил майидан бери Украина тинч аҳолиси учун энг кўп қурбонлар қайд этилган ой бўлган.
Калласнинг таъкидлашича, Европа тобора кучайиб бораётган гибрид таҳдидларга дуч келмоқда. У диверсиялар, жосуслик ҳолатлари ва киберҳужумларнинг аксарияти Москва билан боғлиқ эканини айтди.
У Лейпциг аэропортидаги дрон билан боғлиқ ҳодиса, шунингдек, Россия ракеталари ва дронларининг Польша ҳамда Руминия ҳаво ҳудудига киргани ҳақидаги ҳолатларни мисол қилиб келтирди.
«Улар бизнинг қатъиятимизни текширмоқда ва мудофаамизни синаб кўрмоқда. Бундай ҳодисалар қабул қилиб бўлмайди. Агар биз жуда суст жавоб берсак, бундай ҳодисалар янада кўпаяди», — деди Каллас.
<iframe width="640" height="350" src="https://www.youtube.com/embed/jaZGBD-bQeg" title="YEI Rossiyaga qarshi sanksiyalarni kengaytirmoqchi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>пКенжа Бекжонов, ЎзА