ЕИ раҳбари Трампни танқид қилди
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселда бўлиб ўтган йиғинда Дональд Трампнинг Европани “инқироздаги цивилизация” ва тузилмани бошқараётган етакчиларни кучсиз, деган фикрларини кескин танқид қилди.
Оқ уй раҳбари ЕИ ҳақидаги ўз гапларини бир неча кун аввал “Politico” нашрига берган интервьюсида таъкидлаганди.
Фон дер Ляйеннинг фикрича, ҳар бир давлатда сиёсий раҳбарни танлаш фақат ўша халқнинг суверен ҳуқуқи.
– Сайловлар борасида қарорни фақат халқ қабул қилади, бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш лозим, -деди Еврокомиссия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ билан ҳамкорлик Европа учун муҳим, аммо бу Европа ўз кучига ишонишдан воз кечиши керак, дегани эмас.
Д.Ҳакимов, ЎзА