Маҳаллий ва хорижий сиёсатчилар, экспертлар хулосасига кўра, яқинда Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити икки минтақа ҳамкорлигида стратегик бурилиш нуқтаси бўлди. Ушбу муҳим анжуманда эришилган келишувлар ҳақида жуда кўп самимий фикр-мулоҳазалар ҳамон билдирилмоқда. Тошкент давлат шарқшунослик университети докторонти Қувончбек Маҳмудов мазкур тарихий воқелик ҳақида ЎзАга қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Саммит кўп қутбли дипломатия, иқтисодий диверсификация ва минтақавий барқарорликка ўзаро интилишни акс эттирди. Шу билан бирга Марказий Осиёнинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий чорраҳа сифатида ривожланаётган ролини ҳам кучайтириб, минтақамизнинг ташқи алоқани Россия ва Хитой каби анъанавий кучлар доирасидан ташқарида диверсификация қилиш, янада мувозанатли, кўп қутбли дипломатияга интилиш истагини намойиш этди.

ЕИга бу саммит ташқи сиёсатнинг асосий элементлари бўлган яхши бошқарув, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқини тарғиб қилиш орқали меъёрий кучни кенгайтириш, шунингдек ҳар икки томонга институционал мулоқотни мустаҳкамлаш имконини берди.

Сир эмас, Европа Иттифоқи, айниқса, Украинадаги воқеалардан кейин Россия транзит йўлакларига қарамликни камайтириш учун Транскаспий халқаро транспорт йўли (Ўрта йўлак) каби муқобил савдо йўлларини ривожлантиришдан манфаатдор. Шундан келиб чиқиб, 2024 йил январь ойида ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари барқарор транспорт алоқаси учун 10 миллиард евро маблағ жалб этиш мажбуриятини олган ҳолда ушбу йўлакни ривожлантириш бўйича асосий қадамларни келишиб олган. Бундан ташқари Европа инвестиция банки ЕИнинг “Global Gateway” стратегиясига мувофиқ, минтақадаги барқарор транспорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 1,5 миллиард евро ажратишга ваъда берган.

Марказий Осиё давлатлари қайта тикланадиган энергия манбалари, яшил технология, рақамли инфратузилма ва барқарор ривожланиш соҳаларига кўҳна қитъа сармоясини жалб қилишга интилмоқда. Саммит орқали энергияни диверсификация қилиш бўйича изчил ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин. Европанинг Россия газидан узоқлашиши фонида минтақамиз энергетика соҳасидаги муҳим хом ашёларга эгалиги икки томон учун ҳам манфаатли. Бу шаффоф ва барқарор инфратузилмани тарғиб қилиш орқали “Global Gateway” ташаббусини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Маълумки, ҳар икки томон Aфғонистондаги беқарорликдан хавотирда. Демак, чегара хавфсизлиги, разведка маълумотини алмашиш ва радикализмга қарши курашда ҳамкорлик жуда муҳим. Саммит геосиёсий – санкция, можаро ёки хавфсизлик – кибер таҳдид, террор сингари ташқи таъсир воситаларига нисбатан минтақавий барқарорликни оширишга кўмаклашади.

Европа Иттифоқи узоқ муддатли ички барқарорликка билвосита ҳисса қўшадиган фуқаролик жамияти имкониятини кенгайтириш, суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва бошқарувни қўллаб-қувватлашда фаол.

Эътиборли жиҳати, Марказий Осиё Россия, Хитой, Ғарб ҳамда Туркия ва Ҳиндистон каби ривожланаётган давлатлар ўртасида янги глобал тартибнинг асосий маконига айланиб бормоқда. ЕИнинг чуқур иштироки Марказий Осиё энди чекка ҳудуд эмас, балки Евросиёдаги стратегик ҳамкор эканидан далолат.

Хулоса шуки, Самарқанд саммити фақат рамзий маънога эга эмас, балки Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида прагматик, кўп қиррали шериклик учун замин вазифасини ўтайди. Бу тадрир Ўзбекистон ва минтақа учун ўз ваколатини тасдиқлаш, иттифоқларни диверсификация қилиш имконини беради. ЕИ учун ҳам ўз қадриятлари ва манфаатига мос барқарор, фаровон келажак йўлидаги шериклик ва бирдамлик сари қўйилган муҳим қадамдир.

ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕИ – Марказий Осиё ҳамкорлигида янги давр бошланди