ЕИ гибрид таҳдидларга қарши янги механизм ишлаб чиқмоқчи
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен НАТОнинг 4-моддаси бўйича маслаҳатлашув тартиблари асосида ЕИнинг фавқулодда вазиятларга жавоб бериш чораларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
“Politico” нашри ёзишича, механизм Европа Иттифоқига аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид соладиган гибрид ҳужумларга нисбатан қўлланилади.
Унга кўра, бир аъзо давлат механизмни ишга туширганда, қолган давлатлар қўшма жавобни мувофиқлаштириш учун йиғилишади. Таъкидланишича, бу ёндашув Европага киберҳужумлар, саботаж ва бошқа гибрид таҳдидларга тезроқ жавоб бериш имконини беради.
Экспертлар фикрича, ушбу ташаббус НАТО билан мувофиқлаштиришни сақлаб қолиш билан бирга Европа мудофаасини мустаҳкамлаш бўйича кенгроқ дастурнинг бир қисмидир.
С.Раҳимов, ЎзА