Эҳтиёжманд хотин-қизлар эътиборда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари”нинг навбатдаги босқичида амалга ошириладиган ишларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида янги тартибдаги “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг ижтимоий ҳолатини чуқур ўрганиш, бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилди.

Шунингдек, хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан масъул ташкилотларнинг ахборотлари тингланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА