Эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Шофиркон туманида саховатпеша юртдошларимиз ташаббуси билан туман ҳокими Алишер Файзиллоев бошчилигида туман прокурори, масъуллар иштирокида тумандаги ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, оғир турмуш тарзига тушиб қолган оилалар ҳолидан хабар олинди.
Хусусан, масъуллар “Шодлик” МФЙда яшовчи Инобат Комилова, “Гулистон” МФЙдан Фотима Қиличева, Боғиафзал маҳалласидан Дилором Ҳамроева, Турсуной Салимова, Ҳаким Абдуллаев, Замира Йўлматова, “Шибирғон” МФЙдан Дилшода Тўхтамуродова, Ҳаловат Равшанова, Норжон Ахтамова, пашмонлик Зилола Мухторова, Азиза Қурбонова, Раъно Мусаева хонадонига борди.
[gallery-15002]
Шунингдек, Шибирғон ҳудудидан сайланган туман Кенгаши депутати Д. Аҳмедова ҳам масъуллар ҳамроҳлигида шибирғонлик кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.
Оилаларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёждаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар топширилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА