Эҳтиёт бўлинг, довонда қор ёғяпти
Айни вақтда А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ЎзАга хабар берди.
Довонда ёғаётган қор автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши учун ноқулайликлар туғдириши табиий. Буни бартараф қилиш учун “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишга киришган Йўлларни қордан тозалашга 120 дан ортиқ техника сафарбар қилинди. Айни вақтда довон йўллари пешма-пеш тозаланиб, транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракати таъминланаяпти.

“Қамчиқавтойўл” корхонаси довондаги ҳозирги ноқулай об-ҳаво шароитида довондан ўтаётган ҳайдовчилар белгиланган қоидаларга риоя қилишларни сўрайди.
