Россия Федерацияси Кенгаши вице-спикери Константин Косачёв ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерцнинг Россияга шарт қўйиш ҳақидаги баёнотини масъулиятсизлик, деб атади. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзган.

Немис сиёсатчиси баёнотида, жумладан, шундай деган: 

– Сайловда ғалаба қозонсам, Россия Президенти билан телефон орқали суҳбатлашиш ва унга ультиматум қўйишга тайёрман. Бу шарт Россия 24 соат ичида ҳарбий ҳаракатни тўхтатмаса, Германия Украинага Taurus ракеталарини етказиб бериши ва ушбу қуролларни бутун Россия ҳудудидаги манзилларга қарши қўллаш чекловини бекор қилишини назарда тутади. 

Шубҳасиз, бундай қарор ГФР Россия – Украина зиддиятига чуқур аралашиши, аниқроғи Taurus ракетасидан фойдаланиш немис ҳарбийларининг урушдаги бевосита иштирокини англатади. 

Манба таъкидлашича, Берлин Москвага нисбатан ультиматум қўллаши нафақат фойдасиз, балки узоқни кўра олмасликдир. Зеро, бу қадам мамлакатларнинг келажакдаги муносабатига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. 

Дарвоқе, Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ижтимоий тармоқ орқали Киевга узоқ масофага учадиган ракеталарни етказиб бериш ва Россия ҳудудига кенг кўламли зарба йўллашга рухсат бериш можаронинг “энг хавотирли босқичига ўтиш хавфини сезиларли даражада ошириши”дан огоҳлантирган. 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтимолий канцлер Россияга шарт қўймоқчи