ЕХҲТ узоқ муддатли кузатувчилари 3-Бухоро сайлов округида
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро сайлов округида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайловни кузатиш миссияси (СКМ) узоқ муддатли кузатувчилари Ҳайк Бадденҳаузен ва Мартин Окнехт билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида халқаро кузатувчилар сайлов округи, бу ерда яратилган шароитлар, сайлов комиссияси ҳузуридаги матбуот маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг 3-Бухоро округ сайлов комиссияси раиси Тўлқин Очилов халқаро кузатувчиларга жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб ўтди.
Кузатувчилар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси билан сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг сайловларни демократик асосларда ташкил этишдаги роли билан таништирилди.
Зариф Комилов, ЎзА