Дзюдо ва юнон-рум курашчиларимиз 6 та медални кўзламоқда
Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида спорт курашлари ва дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун олтита медаль учун баҳс олиб боради.
Хусусан, спорт курашларининг юнон-рум дастурида 67 килограмм вазн тоифасида Айтжан Халмахонов финалда япониялик Кётaро Согабэга қарши баҳслашади. 130 килограмм вазн тоифасида эса Рафаэль Цицуашвили финалда эронлик Амин Мирзозода билан куч синашади. 87 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Жалғасбай Бердимурадов бронза медали учун қозоғистонлик Шамиль Ожаевга қарши гиламга чиқади.
Дзюдо баҳсларида эса -52 килограмм вазн тоифасида Сита Қадамбоева финалда Жанубий Корея вакили Сеюн Жанг билан татамига чиқади. -66 килограммгача вазн тоифасида Абдураҳим Нутфуллоев мўғулистонлик Йулк Казирбиевга қарши баҳс олиб боради.
60 килограмм вазн тоифасида беллашаётган Самариддин Қўчқоров эса бронза медали учун тожикистонлик Лоиқ Кудбудинов билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА