Душанбеда тарихий бинолар бузилиши давом этмоқда
Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган асрнинг 20- ва 30-йилларига оид тарихий бинолар бузилиши давом этмоқда.
Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган асрнинг 20- ва 30-йилларига оид тарихий бинолар бузилиши давом этмоқда.
“Айнан шу бинолар билан Тожикистон пойтахтининг тарихи бошланган эди. Шаҳарда атиги 30 та тарихий бино қолган. Маҳаллий аҳоли ва ўлкашунослар уйларнинг бузилишига қарши чиқмоқда. Улардан бири тарихчи – ўлкашунос Ғафур Шерматовнинг сўзларига қараганда, Тожикистон пойтахтидаги бинолар бошқа ҳеч қаерда йўқ – айрим уйлар фақат Тожикистон пойтахти учун лойиҳалаштирилган. Янги қурилишлар аниқлик билан олиб борилмоқда ва замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайди, дейди тарихчи. Кўп хонали уйлар бизнес-марказлар, идоралар ва ҳукумат бинолари олдида барпо этилмоқда. “Барча шаҳарлар энига кенгайса, Душанбе осмонга қараб ўсмоқда. Шаҳар ўзини ўзи емоқда, ўзини-ўзи йўқ қилмоқда. Марказ –“таун“ни кўринг. Бу ерда турар жойлар бўлиши керак эмас, бироқ марказ турар жой биноларига айланиб қолди“, дейди тарихчи.
Амалдорлар ва архитекторлар Душанбеда бир нечта ўн бинони – тарихий, маданий ва шаҳарсозлик ёдгорликларини сақлаб қолиш лозимлигини айтишади. Уларнинг сўзларига қараганда, қолган бинолар яшаш учун хавфли экан, бу иншоотларнинг фойдаланиш муддати аллақачон тугаб бўлган. “Душанбедаги барча уйлар шаҳарнинг чап соҳилида. Икки қаватли, уч қаватли, бир қаватли уйлар бузиб ташланиши керак. Улар сейсмологик жиҳатдан талабга жавоб бермайди, уларнинг эксплуатация муддати аллақачон якунланган. Совет давридаги лойиҳаларда шаҳарнинг марказий қисмидаги уйлар бузилиши кўзда тутилган эди. Энди мана шу лойиҳалар амалга оширилмоқда“, дейди Шаҳарсозлик Кенгаши аъзоси Вячеслав Юлдашев.