Таҳлил ва тажриба

ХIX асрнинг иккинчи ярмида  илмий-технологик жараёналарнинг  жадал тараққий этиши инсониятни таълимга  бўлган муносабатини ўзгартиришига туртки бўлди.  

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари таълим тизимида катта ислоҳотлар бошланди.  Албатта,  йиллар ўтиб бу ислоҳотлар ўз натижасини берди. Қачонлардир ўта қашшоқ бўлган мамлакатлар дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилди. Кўплаб давлатлар барқарор ривожланиш даражасига эришди. Бу эса таълим сифати жамият фаровонлигининг асосий кўрсатгичларини белгилашини кўрсатди. 

Қуйида энг яхши ўрта таълим тизими рейтингида етакчи бўлган мамлакатлар таълим тизимидаги ўзига хос жиҳатлар ҳақида сўз юритамиз. 

БИЛИМЛАР ИМТИҲОН УЧУН ЭМАС, КЕЛАЖАКДАГИ МУВАФФАҚИЯТЛАР УЧУН ЎЗЛАШТИРИЛАДИ

Финляндия кўп йиллардан буён   анъанавий тарзда дунёнинг энг яхши мактаб таълим тизмига эга бўлган мамлакатлар рўйхатида етакчилик қилади. Мамлакат таълим жараёнларида тенглик муҳим омил бўлиб, имконияти чекланган болалар соғлом болалар билан бирга тенг ҳуқуқлилик асосида билим оладилар. Зарурат сезилган ҳолларда имконияти чекланган болаларнинг мактабга келиб-кетишлари учун таълим муассасаси томонидан ўқувчига ҳамроҳ жалб этилади. 

Таълим жараёнларида ўқитувчи ҳар бир ўқвчига индивидуал ёндашув асосида сабоқ беради. Ўқитувчи бир дарснинг ўзида ўқувчилар қобилияти ва ўзлаштириш даражасига қараб турли вазифалар бериши мумкин. Бу ерда билимлар келажакдаги муваффақиятлар учун ўзлаштирилади, имтиҳон учун эмас, деган қоида бор. Бошқа мамлакат таълимидан фарқли жиҳати, фин мактабларида синфдан синфга ўтишда  имтиҳонлар бўлмайди. 

 Таълимда асосий эътибор ўқувчининг шахсий ривожланиши ва келажакдаги  касбий салоҳиятини шакллантиришга қаратилади. Финляндия мактабларида таълим мажбурий бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва мактабдаги  овқатланиш ҳаражатлари ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Хусусан, мактаб тушлигининг бепул эканлиги фин таълим тизимининг асосий устун жиҳатларидан ҳисобланади. 

Ҳозирги замон фин таълим тизимига жорий этилган IT лойиҳалари дарс жараёнларида компьютер, планшет каби ускуналлардан кенг фойдаланиш шароитини яратди. 

Ўқитувчи ҳар бир ўқувчини таълим ва касбий йўналишини топишида ўзини масъул ҳисоблайди. Ўқитувчилар бир таълим муассасасида кўп йиллар давомида фаолият олиб бормайди. Улар тез-тез иш жойларини ўзгартириб туради. Шаҳар мактабларида ишлаган ўқитувчилар маълум муддатдан сўнг қишлоқ мактабларига борадилар. Ёки акси. Бу тизим билан ҳудудлараро тажриба алмашиш жараёни йўлга қўйилган. Шунингдек, мамлакат таълим дастурининг муваффақиятли ишлаб чиқилгани ўқувчиларга жиддий қийинчиликларсиз билим олиш имкониятини беради. 

ТЕХНИК ТАЪМИНОТИНИНГ ЯХШИЛИГИ МАКТАБ ТАЪЛИМИ ДОИРАСИДА  ЎҚУВЧИЛАРГА ҚАТОР СПОРТЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ

 XVII  асрда дунёнинг кўплаб давлатларидан тажрибали педагогларни мамлакат таълим тизимига жалб этилиши асрлар давомида Швейцарида нуфузли таълим тизмини шаклланишига сабаб бўлди. 

Ҳозирда мамлакатда ягона давлат таълим тизими мавжуд эмас. Таълим дастурлар контон (Швейцария маъмурий-ҳудудий бирлиги) лар доирасида ишалб чиқилади. Улар бир-биридан фарқланади. Таълим жараёнлари француз, немис, италян ва ретророман тилларида, халқаро “International Baccalaureate” дастури асосида юритилади.   Мактаблар техник таъминотининг яхшилиги ва мамлакат иқлим шароитининг ўзига хослиги қиш ойларида ўқувчиларга тоғ чанғиси, ҳоккей, сноуборд ёзда эса от спорти, сузиш, альпинизм каби спорт турлари билан шуғулланиш имкониятини беради. 

Швейцария мактабларида “Ўқувчи-ўқитувчи почтаси” ни мавжудлиги ўқувчилар ўз фикрларини ёзма баён этишлари, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришларида муҳим аҳамиятга эга. Мактабда ҳар бир ўқувчининг ўз почта қутуси бўлиб, ўқувчи ўқитувчига мурожатини мактублар орқали етказади. Эрталабдан ўқувчиларнинг қувонч билан почталари томон шошилишлари мактаб муҳитига ўзгача файз беради. 

ЕВРОПА ВА ОСИЁ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ЎРТАСИДА ВОСИТАЧИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Сингапур таълим тизими ҳақига сўз борганда “мўжиза” сўзи қўлланилади. Дарҳақиқат, қисқа давр мобайнида дунёдаги энг қашшоқ давлатда муваффақиятли таълим тизимини яратиш ҳукумат бошқарувидаги тўғри ёндашувнинг маҳсули ҳисобланади. 

Сингапур ҳукумати мустақилликка эришганининг илк йиллариданоқ асосий эътиборни таълим тизимида ислоҳотлар ўтказишга қаратди. Мамлакатда янги мактаблар очилди, миллий дарсликлар ишлаб чиқилди, техник  таълим тизими яратилди.

Сингапурдаги мактаблар ягона давлат тизими асосида фаолият юритади. Таълим дастури давлат назоратида. Мамлакат таълим тизими меритократияга асосланган бўлиб, ўқувчиларнинг  қайси таълим муассасасида ўқишида уларнинг келиб чиқиши ёки моддий имконияти эмас, қобилияти ва интилиши ҳисобга олинади. Мактабнинг бошланғич синфидаги машғулотларда асосий эътибор хорижий тиллар ва аниқ фанлар ўқитилишига қаратилади. 

Сингапур мактабларида масофавий таълим шакли деярли ривожланмаган. Ўқувчиларнинг таълим муассасасига қатнаши қатъий назоратга олинган бўлиб, онлайн таълим олиш ҳолатларида таълим вазирлиги қарор чиқариши керак бўлади. 

Сингапур мактаб таълимининг муҳим жиҳати дарслар маҳаллий бўлган хитой, малай, тамил тиллари билан бирга инглиз тилида ўқитилади. Шунинг учун деярли барча сингапурликлар инглиз тилини мукаммал билади.  Бу эса халқни Европа ва Осиё цивилизацияси ўртасида воситачи сифатида шаклланишига имкон берди. 

БОСИМДАН ҲОЛИ ТАЪЛИМ

2013 йилда ЮНИСЕФ ташкилоти нидерланд болаларини дунёдаги энг бахтли болалар деб атади.  Нидерлад мактаб таълимини stress-free schooling – босимдан ҳоли таълим деб аташ мумкин. Болалар 4 ёшдан мактабга боради. 10 ёшгача бўлган ўқувчиларга уй вазифалари берилмайди. 

Таълимда 12 ёшгача бўлган ўқувчилар учун тест ва имтиҳон топшириш мажбуриятлари юклатилмайди.  12 ёшда ўқувчининг давлат  имтиҳонидан ўтиши билан унинг қайси йўналиш (оддий, ўрта, юқори даража)да таълимни давом эттириши аниқланади. Оддий даражадаги таълим касбий мутахассисликка, ўрта даражадаги  таълимда  мактаб ўқитувчилигига йўналтирилади. Юқори даражадаги мактаб таълимида ўқувчилар   академик таълим йўналишида ўқитилади. 

ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ  ТАНЛАШ ИМКОНИЯТИ МАВЖУД

Даниянинг таълимга оид давлат қонунида ўқувчилар билимларни яхши ўзлаштиришлари учун дарсларни қизиқарли ташкил этилишида ўқитувчилар ва таълим муассасаси раҳбарияти масъул эканлиги белгилаб қўйилган. 

Мамлакат ўқувчиларининг 86 фоизи давлат мактабида таълим олса, 14 фоиз ўқувчилар хусусий мактабларда ўқийдилар. Мулкчилик шаклидан қатъий назар мамлакатдаги барча мактаблар хусусан, давлат мактаблари 100 фоиз, хусусий мактаблар эса 85 фоиз давлат томонидан молиялаштирилади. Давлат ЯИМнинг 8 фоизи таълим харажатларига ажратилган бўлиб, бу мамлакатни  таълимга ажратилган маблағларни катталиги билан дунёниннг етакчи мамлакатлари қаторига киритган. 

 "Таълим олиш мажбурий, лекин таълим тизимини  танлаш имконияти бор" шиори  Дания мактаб тизимининг  ўзига хос жиҳатларидан ҳисобланади.  Болалар анъанавий таълим олиш билан бирган, ўқитувчи ёллаш орқали ёки онлайн таълим олиш имкониятга эга. 

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, таълим тизимининг асосий босқичини ташкил этувчи мактаб таълими ҳар бир мамлакат, халқнинг менталитети, тарихий тажрибаси, географик жойлашуви ва моддий аҳволига кўра шаклланади, бир-биридан фарқланади.

Дунёнинг энг яхши педагогик тизимлар тажрибасини ўрганиш, уларнинг муносиб жиҳатларини тизимга  жорий этиш, ўзимиздаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш устида изланиш  эса мамлакатимзда мукаммал, жаҳон стандартларига жавоб берадиган таълим тизими яратилишида асос бўлишига ишонамиз. 

Зуҳра МИРЗАБОЕВА, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёнинг энг яхши мактаб таълими тизимларининг ўзига хос жиҳатлари