Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом Эркин Жўраев катологининг тақдимоти ҳамда “Тасаввур ва тасвир” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада ижодкорнинг 60 яқин рангтасвир асари намойиш этилди.

Эркин Жўраев 1960 йилда Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган. У П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган. 1993 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий академияси, ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Рассомнинг асарлари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиянинг музейлари ҳамда Хитой, Россия, Франция, Германия, АҚШ, Япония, Англия, Покистон, Польша, Сербия, Корея сингари давлатларда шахсий коллекцияларда сақланади.

[gallery-4252]

Кўргазма экспозициясида намойиш этилган асарларни кузатаркансиз, улар туркум ёки алоҳида асар бўладими, барчасига тегишли бўлган қандайдир унсур, ҳолат, шакл ва мавзуларга дуч келасиз. Рассом асарлари мавзу ва композицияси жиҳатдан мутаносиб, бироқ ўта мураккаб қурилмага эга.

Композиция ва ранглар ечими бир-бирини таъкидлаб, бир-бирига уйғунлашиб кетган. Асарларни узоқ вақт мобайнида кузатсангиз, уларда Шарқ ва Ғарб уйғунлигини, яъни шарқона мавзу ғарбона ечимга мувофиқлаштирилганлигининг гувоҳи бўласиз.

Эркин Жўраев асарлари мавзусига кўра шарқона хусусият касб этади. Унинг асарларида фалсафий-эстетик, ижтимоий-маиший, тарихий-этнографик мавзулар турли рамзлар, атрибутлар, шакллар, ранглар орқали талқин этилади. Шунингдек, уларнинг моҳияти шарқ фалсафаси асосида очиб берилади.

Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев(сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёни тасаввурсиз чизиб бўлмас