Стубб – Финляндиянинг янги Президенти

Финляндияда ҳукуматни бошқараётган “Миллий коалиция” партиясидан номзод Александр Стубб мамлакат президентлиги учун бўлиб ўтган сайловнинг иккинчи босқичида ғолиб чиқди, дея маълум қилди республика адлия вазирлиги.

100 фоиз бюллетень ҳисоблаб чиқилгандан кейин Стубб 51,6 фоиз овоз олгани маълум бўлди. Инаугурация маросими 1 мартга белгиланган.

Финляндияда давлат етакчиси 6 йилга сайланади.

Японияда сунъий интеллект хавфсизлиги институти ташкил этилади

“NHK World-Japan” телеканали маълум қилишича, Япония Савдо ва саноат вазирлиги ҳузурида сунъий интеллект хавфсизлиги институти фаолияти йўлга қўйилади. Муассаса сунъий онгдан фойдаланиш стандарти ва хавфсизлигини баҳолаш учун хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Институтни очишдан кўзланган мақсад сунъий интеллектдан фойдаланиб ёлғон маълумот тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқини бузиш билан боғлиқ таҳдидларни бартараф қилишдан иборат.

КХДР бошқариладиган янги снаряд яратди

КХДР Мудофаа фанлари академияси бошқариладиган янги снаряд ҳамда кўп қувват олувчи учириш қуруимаси учун бошқарув тизимини яратди, деб хабар тарқатди мамлакат Марказий телеграф агентлиги.

11 февраль куни ялпи ўт очиш тизими учун яратилган мазкур реактив снаряд синовдан ўтказилди.

Таъкидланишича, бошқариладиган реактив снаряд ва қуролни бошқариш тизими яратилиши мамлакат армиясида ялпи ўт очиш тизими таркибини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради.

Столтенберг: НАТО ҳеч кимдан қўрқмайди!

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс таркибидаги иттифоқчиларга уюштириладиган ҳар қандай ҳужумга зудлик билан муносиб жавоб қайтарилиши ҳақида баёнот берди.

Reuters агентлиги ёзишича, “Агар Альянсга қарши ҳужум уюштириладаган бўлса, НАТО ягона мушт бўлиб, кучли жавоб қайтаради”, деган мулозим.

Арманистон ким билан ҳарбий муносабат ўрнатади?

Арманистон ким билан ҳақиқий ҳарбий-техник ва мудофаа йўналишида  муносабат йўлга қўйилиши кераклигини тушуниб олиши керак, деди Бош вазир Никол Пашинян.

– Авваллари мудофаа соҳасидаги муносабатимизнинг 95-97 фоизи Россия Федерациясига тўғри келарди, энди эса объектив ва субъектив сабабларга кўра, бундай эмас, – деди Пашинян қуролли кучларни ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш истиқболи ҳақида берилган саволга жавоб бераркан.

Маск: Starlink терминаллари Россияга сотилмаган!

– Биздаги маълумотга кўра, терминалларимиз Россияга тўғридан-тўғри ёки билвосита сотилмаган, – деб ёзди америкалик тадбиркор Илон Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Яқинда бир оммавий ахборот воситаси “SpaceX” Россияга “Starlink” йўлдош интернети терминалини сотяпти” мазмунида хабар тарқатди. Бу бутунлай ёлғон.

АҚШ 2024 йил Россиядан уран импортини тўхтатади

АҚШ Россиядан бойитилган уран келтирилишига тақиқ жорий йил кучга киришидан умид қилмоқда, деб ёзди “Financial Times”.

2023 йил Вакиллар палатаси Россияда ишлаб чиқарилган кучсиз бойитилган уран импортига тақиқ қўйиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллаган. Ҳужжат 2040 йилгача амал қилади.

Газета ёзишича, Европанинг “URENCO” концерни директори Борис Шухт РФ маҳсулоти ўрнини босиш учун концернда етарли қувват борлигини маълум қилган.

Ҳиндистон коинотга инсонга ўхшаш робот жўнатади

Ҳиндистон ҳукуматида атом ва космос соҳаси учун масъул давлат вазири Житендра Сингх журналистларга айтишича, орбитага инсон жўнатилиши иложи бўлгунга қадар, робот “Гаганян” космик кемада ҳаётни таъминловчи тизим фаолиятини текшириб боради.

“Vyommitra” миссияси шу йил III чоракда амалга ошириш режалаштирилган.

Аввалроқ мамлакат фазовий тадқиқот ташкилоти (ISRO) раҳбари Шридхара Паникер Сомнатх Ҳиндистон экипажли илк космик кемани 2025 йил охирида коинотга олиб чиқишини маълум қилган.

Шарль Мишель: НАТО мудофаага кўпроқ сармоя киритиши керак

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ЕИ зудлик билан стратегик мустақилликка эришиш кераклиги хусусида баёнот берди.

– Бунинг учун мудофаага инвестицияни кўпайтириш керак, – деди у АҚШ собиқ Президенти Дональд Трампнинг Вашингтон билан НАТО иттифоқчилари ўртасидаги муносабати бўйича берган баёнотидан сўнг.

Аввалроқ Трамп тарафдорлари билан учрашувда НАТО таркибидаги иттифоқчиларни мудофаага кам маблағ ажратаётганликда айблаган эди. У агар яна президент бўлса, НАТО давлатларини текинга ҳимоя қилмаслигидан огоҳлантирган.

Конго пойтахтсиз қолиши мумкин

Okapi радиоси маълум қилишича, маҳаллий сенатор Дидье Муменги Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншаса дарё суви келтириб чиқарадиган тошқинда ғарқ бўлиши мумкин, деган.

Сиёсатчи пойтахт илк бор 1961 йил сувга чўкиш хавфи остида қолганини эслатди. Ўшанда Конго дарёси сатҳи рекорд даражада кўтарилган.

Муменги маҳаллий ҳукуматни ушбу масалага эътибор қаратиш ва муаммони ҳал қилиш режасини ишлаб чиқишга чақирган.

Африка қитъасидаги энг йирик шаҳарлардан бири – Киншасада, тахминан, 12-15 миллион киши яшайди.

Саидмурод Раҳимов тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё воқеалари қисқа сатрларда