Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Канада: Миллий ҳақиқат ва ярашув куни муносабати билан Лабрадордаги Инну халқи анъанавий йиғинида қад ростлаган инну чодирлари узра мушакбозлик намойиш этилди.

Жанубий Корея: Эстониялик слэклайнер Яан Роос Корея Республикасида илк бор ўтказилган шаҳар хайлайн тадбирида иштирок этди. У ердан 120 метр баландликда тортилган, узунлиги 160 метр арқон устида юрди.

Фаластин: Ғазо шаҳрида Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлган турар-жой биноси харобаси остидан олиб чиқилган фаластинликлар жасадини оммавий дафн этиш маросими ўтказилди. Тадбирда марҳумларнинг яқинлари ва ҳамдардлари иштирок этди.

Аргентина: Денгиз қушлари Пуэрто-Мадрин соҳилида жанубий кит жасадини ўраб олган.

Хитой, Шанхай: Бола 1937 йилдаги II Хитой – Япония уруши даврида Шанхай жангида Чин аскарлари япон қўшинидан мудофааланган Сихан омбори жанги ёдгорлиги олдида ибодат қиляпти.

Мексика: “Поло” довули Калифорния қуйи ярим ороли соҳилига зарба бергандан сўнг, Пуэрто-Сан-Карлосдаги сув босган кўчада электр таъминотини тиклаш ишлари олиб бориляпти.

Франция: Париж мода ҳафталиги доирасида дизайнер Стелла Маккартнининг 2027 йил баҳор-ёз мавсумига мўлжалланган аёллар либослари тўплами намойиши.

Афғонистон: Ҳилмонд вилоятида аҳоли Покистон ҳаво зарбаси оқибатини кўздан кечирмоқда. Покистон Ахборот вазирлиги Афғонистондаги икки нуқтага зарба берилганини тасдиқлаб, амалиёт жангарилар қўналғалари ва яширин жойларига қаратилгани, натижада 22 нафар жангари ўлдирилганини маълум қилди. Шунингдек, бегуноҳ аҳоли қурбон бўлмаслиги учун зарур чоралар кўрилганини билдирди.

Хитой: Пекин шаҳрида Миллий байрам куни келин Чаоян боғида тўй суратига тушяпти.

Буюк Британия: Англиялик футболчи Иван Тоуни 2025 йил декабрь ойида Соҳо ҳудудидаги тунги клубда содир бўлган воқеа юзасидан жиддий тан жароҳати етишига олиб келган ҳодисада айбсизлигини маълум қилгач, Вестминстер судидан чиқиб келмоқда.

Малайзия: “Mercedes” жамоаси Формула-1 ҳайдовчиси Жорж Расселл “Ferrari” мухлислари ёнидан скутерда ўтиб кетяпти.

Фаластин: Ғарбий соҳилдаги Наблус шаҳрида Исроил ҳарбийлари Жозеф қабрига юзлаб исроиллик кўчманчилар киргандан кейин ўтказилган рейд вақти позицияни эгалламоқда. Фаластиннинг WАFA ахборот агентлигига кўра, Исроил ҳарбий техникаcи шаҳарнинг шарқий қисмига кирган, аҳоли эса объект атрофидаги уйларни тарк этишга мажбур қилинган. Аскарлар уйлардан ҳарбий истеҳком сифатида фойдаланган.
Фардона Яхшибоева, ЎзА