ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.
Бирмингем, Буюк Британия: Ит эгаси билан бирга “Crufts” кўргазмасида иштирок этди.
Катманду, Непал: Умумий сайловда овоз берган аёл набираcининг қўлидан ушлаб турибди.
Эдинбург, Шотландия: Оғир касалликлардан азоб чекаётган аёллар парламент олдида ҳаётни асраш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказдилар.
Пекин, Хитой: Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунинь Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши мажлисининг очилиш маросимида.
Гавана, Куба: Юлейсис Мендес пойтахт кўчаларидан бирида сочини олдиряпти. Бу вақтда мамлакатнинг аксар қисми электр энергиясидан узилган эди.
Париж, Франция: Моделлар шаҳар мода ҳафталигида “Anrealage” учун ижод намунаси тақдим этмоқда.
Остин, Техас, АҚШ: Якшанба куни “Buford” барида содир бўлган оммавий отишма қурбонлари хотирасига Техас университетида ўтказилган тадбир олдидан зинага бир даста гул қўйилди.
Нампхо, Шимолий Корея: Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин кемасозлик заводига ташрифи чоғида “Чхве Хён” ҳарбий кемасидан амалга оширилган ракета синовини кузатди.
Лал Пур, Афғонистон: Чегарада Покистон ва Афғонистон қўшинлари орасида кечган отишмадан қочиб келган афғон болалар оилалари билан бирга шарқий Нангарҳор вилоятидаги чодирлар ёнида.
Теҳрон, Эрон: Аёллар Исроил ва АҚШ зарбаси оқибатида ҳалок бўлган Эроннинг марҳум Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳумонаий шарафига кўчада вақтинча ёдгорлик ўрнатмоқда.
Париж, Франция: Модель мода ҳафталиги доирасида дизайнер Стелла Маккартнининг 2026/2027 йил куз/қиш аёллар тайёр кийимлари жамланмаси кўргазмаси доирасида яратган асарини тақдим этмоқда.
Исроил: Мутахассислар Эрондан учирилган ракеталар келтирган зарарни баҳоламоқда.
Лондон, Буюк Британия: Ўмондан учган йўловчилар Сара ва Эд Шорт “Heathrow” халқаро аэропортига етиб келди.
Жакарта, Индонезия: Пойтахтдаги Эрон элчихонасида марҳум Олий раҳбар Ҳумонаийнинг сурати қаршисида дуо қилаётган мусулмон аёл.
Фардона Яхшибоева, ЎзА