Дунё иқтисодиёти $128 триллиондан ошади: Ўзбекистон нечанчи ўринда? (+видео)
Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, 2026 йилда жаҳон иқтисодиётининг умумий ҳажми $128 триллиондан ошади
Таққослаш учун, 2023 йилда бу кўрсаткич қарийб $108 триллионни ташкил этган.
Дунё иқтисодиётининг асосий қисмини эса бир нечта йирик давлатлар шакллантирмоқда.
- АҚШ — $32,64 трлн
- Хитой — $21,55 трлн
- Германия — $5,47 трлн
- Япония — $4,34 трлн
- Буюк Британия — $4,27 трлн
АҚШ ва Хитойнинг жами ЯИМи $54 триллиондан ошади. Бу дунё иқтисодиётининг 42 фоизидан кўпроғи демакдир.
Ўзбекистоннинг ўрни қандай? Прогнозларга кўра, Ўзбекистон 2026 йилда $178,17 млрд номинал ЯИМ билан дунё иқтисодиётлари орасида 60 ўринни эгаллайди.
Минтақадаги қўшниларимиз кўрсаткичлари эса қуйидагича:
- Қозоғистон — $397,92 млрд, 47-ўрин
- Қирғизистон — $26,69 млрд, 124-ўрин
- Тожикистон — $21,11 млрд, 134-ўрин
М.Турдалиева, И.Исматов (ЎзА)