Бугун Ўзбекистон чарм саноатида қандай ўзгаришлар бўлмоқда? Саволга кенг қамровли жавоб бериш мумкин. Лекин ҳозир соҳа ютуқларини ифода этувчи баъзи жиҳатларга эътиборингизни қаратамиз.

Кейинги йилларда чармни қайта ишлаш қувватлари анча кенгайтирилди, замонавий технологиялар жорий этилди, ишлаб чиқаришда экологик талабларга қатъий риоя қилиш тизими йўлга қўйилди. Энг муҳими, давлат томонидан экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашга қаратилган қатор имтиёзлар берилди.

Натижада юртимиз чарм маҳсулотлари минтақада ўз ўрнини топди. Бугун жаҳон бозорига ҳам чиқиб бормоқдамиз. Экспорт ҳажми йил сайин ортиб бораётгани, глобал брендлар билан тузилаётган шартномалар бу фикримизни яққол асослайди.

Хитойнинг Шанхай шаҳрида “All China Leather Exhibition (ACLE-2025)” халқаро кўргазмаси ташкил этилди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида мамлакатимиз делегацияси ушбу нуфузли тадбирда иштирок этди. Унда қатор йирик компаниялар билан аҳамиятли келишувларга эришилди.

Энг муҳими, Осиё қитъасида болалар пойабзали ишлаб чиқариш бўйича етакчи саналган “Dr. Kong” бренди энди ўз маҳсулотлари учун чармни айнан Ўзбекистондан харид қиладиган бўлди. Бу келишув нафақат янги экспорт йўналиши, балки мамлакатимиз чарм маҳсулотларининг сифат жиҳатидан халқаро стандартларга жавоб беришини ҳам тасдиқлайди.

Шу билан бирга, Хитойнинг “Zhenchang Piye Ltd.” компанияси ҳам юртимизнинг “Hamkor Nur Savdo” корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Демак, энди ўзбек чарми бир вақтнинг ўзида ҳам болалар, ҳам эркаклар пойабзали ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Туркиянинг “Tesa Deri” компанияси билан тузилган келишув эса экспорт ҳажмини кенгайтириш йўлида яна бир муҳим қадамдир. Шунингдек, Италиядаги “Goodwill Srl” билан музокаралар олиб борилиб, Европа бозори учун тайёр желатин маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Германиянинг машҳур пойабзал ишлаб чиқарувчиси “Rieker Entwicklungs GmbH” ҳам ўз таъминот занжирига Ўзбекистон маҳсулотларини қўшиш ниятини билдирди. Агар бу лойиҳа амалга ошса, юртимиз чарми Европадаги энг нуфузли пойабзал брендларидан бирининг таркибий қисмига айланади.

Ҳиндистоннинг “Tata International Limited” ва “KF Exports” компаниялари ҳам ўзбек чармига қизиқиш билдирди. Айниқса, Tata бугунги кунда Zara, H&M, Armani каби дунё гигантларининг ишончли ҳамкори эканини ҳисобга олсак, ушбу келишув мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга эга.

ACLE-2025 кўргазмаси Ўзбекистон учун оддий тижорат майдони эмас, балки янги имкониятлар эшиги бўлди. Dr. Kong, Rieker, Tata каби нуфузли компанияларнинг ўз таъминот занжирида ўзбек чармига ўрин бериши – бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ва миллий маҳсулотларимизга бўлган ишончнинг ортиб бораётганидан дарак.

Бугунги кунда чарм саноати нафақат иқтисодий юксалиш омили, балки мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлайдиган муҳим тармоққа айланмоқда.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё брендлари билан мулоқот миллий чарм саноати ривожига хизмат қилади