Дунёда энг яхшилардан биримиз
Американинг Gallup компанияси тадқиқотлари натижаларига кўра, мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари аҳолининг ишончи даражаси бўйича жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллади.
Американинг Gallup компанияси тадқиқотлари натижаларига кўра, мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари аҳолининг ишончи даражаси бўйича жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллади, деб ёзади upl.uz.
Компания сайтида кўрсатилишича, рейтингда биринчи ўринни Сингапур полицияси эгаллаган. Ўзбекистон 92 балл билан дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари ўртасида 4-ўринда эканлиги қайд этилган.
Тадқиқотлар аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказиш орқали амалга оширилган бўлиб, унда қуйидаги 4
Сиз истиқомат қилаётган туманингиз полициясига ишонасизми?
Тунги сайр қилиш вақтида ўзингизни хавфсиз ҳис қиласизми?
Сўнгги 12 ойда Сизнинг ёки оила аъзоларингизнинг буюмларини ўғирлаш ҳолатлари содир бўлганми?
Сиз охирги 12 ойда ҳужум ёхуд талончилик ҳолатларига учраганмисиз?
Юртимиз ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан бошлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳа ходимларининг ишини ҳамда халқимизнинг уларга бўлган муносабати яхшиланишига имкон бермоқда.
ИИВ Малака ошириш институти
Институт бошлиғининг ўринбосари, подполковник Зафар Жуманов:
– Албатта, дунё даражасидаги бу эътирофга сазовор бўлиш мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг мутлақо янги тизими – “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати”ининг йўлга қўйилганлигининг натижасидир.
Бу борада амалга оширилаётган ишлар доирасида алоҳида эътибор ички ишлар органларини халқчил давлат идорасига айлантиришга ҳамда ҳар бир ходимнинг хизмат фаолиятини халқ манфаатлари йўлида сафарбар этишга қаратилганлигининг самараси деб биламан.
Институт ўқув бўлими бошлиғи, подполковник
– Мазкур ижобий кўрсаткичларга эришишнинг асосий сабабларини мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан узвий боғлиқ “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз пойтахт”, “Хавфсиз туризмни таъминлаш”, “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш”, “Хавфсиз хонадон” каби ўзига хос янгича концепцияларнинг ҳаётга жорий этилаётганлигидан деб биламан. Шунингдек, соҳамиздаги ҳар бир ходим “Халқ манфаатларига хизмат қилиш”
Институтнинг Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси бошлиғи, полковник Улуғбек
– Ички ишлар органлари жазоловчи, назорат қилувчи органдан халқ, жамият, давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган халқчил органга айланди.
Соҳада мурожаатлар билан ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилди, одамлар билан доимий мулоқот йўлга қўйилди, халқ билан ҳамнафас бўлиб яшаш ва инсон манфаатларидан келиб чиқиб ишлаш ҳар бир ходим фаолиятининг шиорига айланди.
Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш тизимининг такомиллашиб бораётганлиги соҳада эришилаётган ютуқларнинг натижасидир.
Дарҳақиқат, ҳар қандай давлатнинг имижини белгиловчи, унинг дунё рейтингларидаги