Дуатлон бўйича мамлакат биринчилиги ўтказилди
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида дуатлон бўйича ёшлар (қизлар) ҳамда ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.
Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан жами 350 нафар, шундан 200 нафар ёш спортчи ҳамда 150 нафар ҳаваскор спортчи 24 та медаллар жамламаси учун баҳслашди. Ушбу баҳслар Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти тасдиқлаган 35 нафар ҳакам томонидан баҳоланди.
[gallery-28422]
Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва триатлон федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда Андрей Шарипов ва Диана Валиева 40-44 ёш тоифаларида ўтган беллашувларда ғолиб бўлди. Шунингдек, турли йўналишларда мамлакат биринчилигининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
Аслиддин Алижонов (сурат),
ЎзА