English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дуал таълим – таълим йўлидаги сифатли ислоҳот

Ҳаммамизга маълум, иқтисодиётни ривожланишида ўрта бўғин кадрларининг ўрни алоҳида ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчи касб ва мутахассисликларга бўлган эҳтиёж жуда юқори кўрсаткичларни ташкил этади. Анъанавий таълим шаклида ўқувчи-талаба олий ёки профессионал таълим муассасасида назарий билимларни кўпроқ эгаллаб, амалиёт қисмини жуда оз соатларда корхона ва ташкилотларда ўтайди. 

Шунинг учун, ривожланган мамлакатларнинг таълим тизими ўрганилиб, замонавий технологиялар ва дастгоҳларда ўқиш билан бир вақтда корхона, ташкилотларда иш фаолиятини олиб бориш имкониятини берувчи дуал таълим шакли Ўзбекистон таълим тизимига киритилди. Дуал таълим – ўқувчи-талабага таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб бориш имкониятини берувчи тизимдир.

Давлатимиз раҳбарининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ва Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган “Ҳуқуқ-тартибот олийгоҳлари 3-4 курс талабалари ҳам дуал таълим асосида профилактика ва жамоат тартибини сақлаш хизматларида амалиёт ўташи лозимлиги” ҳақидаги вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университетининг учинчи ва тўртинчи босқич курсантлари учун Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманида жойлашган маҳаллаларда дуал таълим асосида амалиёт ташкил қилиниб туманларнинг ҳар бир ички ишлар бўлимларида Жамоат хавфсизлиги университетининг “сайёр” кафедралари тузилди.

Амалиётнинг асосий йўналиши - ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган бўлиб, курсантлар ушбу жараёнда фуқаролар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва жиноятга нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш, маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсиз фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги низоларни бартараф этишда “маҳалла еттилиги” аъзолари билан тизимли ишлашда яқиндан кўмаклашмоқдалар.

Ушбу амалий тадбирлар курсантлар учун нафақат билимларини бойитиш, балки келажакда хизмат фаолиятини бошлашдан олдин маҳалла билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/86eyPVvDB2E" title="Dual ta’lim – ta’lim yo`lidagi sifatli islohot" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА