Украинада барча турдаги дронларнинг ойлик ишлаб чиқарилиши 2024 йилнинг ёзига нисбатан 20 000 дан 200 000 тагача ошди. Бу ҳақда “Atlantic Council ва Georgetown Security Studies Review” ҳисоботларига таяниб, қурол-яроғ шарҳларини ёритувчи Киевнинг “Defense Express” нашри хабар бермоқда.
Қайд этишича, дрон ишлаб чиқаришни ривожлантириш ўлканинг вайронагарчилик низосига қарши асосий жавобларидан бирига айланди.
Хорижий экспертлар Украинадаги дронлар экотизимига таркибий ислоҳотлар ва кўпроқ сармоя киритишга чақирмоқда. Хусусан, улар мудофаа саноати учун корхоналарга ходимларни ёллаш, ишлаб чиқариш занжирларини ташкил этиш ва келгусида сармоя киритиш бўйича янада оқилона қарорлар қабул қилиш имконини берувчи узоқ муддатли шартномалар муҳимлигини таъкидлаган.
С.Раҳимов, ЎзА