Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги -90 килограмм вазн тоифасида бронза медали совриндорлари номи аниқ бўлди.
Мазкур мусобақанинг J2 классида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов бронза медали учун ўтган беллашувда Лаша Кизилашвили (Грузия) билан рақобатлашди. Кескин ва мурсасиз баҳслар остида ўтган мазкур баҳсда полвонимиз ғалаба қозониб, “Париж-2024” Паралимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди. У “Токио-2020” Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлганди.
Маълумот ўрнида: айни вақтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони сони 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА