Кувайт - Ўзбекистон ҳамкорлиги

Сўнгги йилларда муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита раҳнамолигида Янги Ўзбекистон дунё ҳамжамияти билан кўплаб соҳаларда маданий, иқтисодий, туризм алмашинуви юзасидан яқин ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб бормоқда. Жаҳон ҳамжамияти ҳам Янги Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни  қўллаб-қувватлаб, эътироф этмоқда.  

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижалари хусусида 1-9 февраль кунлари мамлакатимиз элчихонаси томонидан Кувайтда Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбирларида ҳам сўзлаб берилди. Шунингдек, тадбирлар давомида ташқи савдони ривожлантириш, юртимиздаги эркин иқтисодий ва саноат ҳудудлари фаолияти, хорижий инвесторлар учун яратилган қулайликлар, Ўзбекистонда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар, хусусан, замонавий меҳмонхоналар ва инфратузилма ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.  

Ўзаро яқин алоқалар йўлга қўйилганини “Жазеера” авиакомпанияси томонидан Ал-Кувайтдан Тошкент ва Наманган шаҳарларига тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг гастрономик, экологик ва қишки туризм каби йўналишлари ҳамда юртимизнинг тоғли ҳудудларида ташкил этилган сайёҳлик объектлари кувайтликлар ўртасида қизиқиш уйғотаётгани  диққатга сазовордир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли соҳаларда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилган. Юртимизда давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга ошириш учун таклиф этилаётган йирик лойиҳалар кувайтликларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти.

Сўнгги йилларда виза режими соддалаштирилиши натижасида 90 дан ортиқ хорижий давлатлар қаторида Кувайт фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби амал қилаётгани ҳам ўзаро дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадамлардан биридир.  

Бундан ташқари, ҳозир Кувайтдаги салоҳиятли иш берувчи ва рекрутинг компаниялар билан музокаралар ўтказиш ҳамда Ўзбекистондан малакали ишчи кучини Кувайтга жалб қилиш бўйича келишувларга эришиш юзасидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.  

Ушбу мамлакатнинг етакчи  “Kuwait Agriculture Company”, “Gulf Care Trade”, “AlJaber Group Holding”, “NBTC Group”, “Me Career”, “Brunel Energy Kuwait”, “Diversity Tech” компаниялари ва “Courtyard by Marriott” меҳмонхонаси раҳбарлари билан Ўзбекистон делегацияси самарали музокаралар ўтказди.

Ўтказилган учрашувлар давомида Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб этиш, тил ва касбий ўқитиш марказларини биргаликда ташкил этиш, номзодларни танлаш бўйича танловлар ўтказиш, юртимизда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинганлиги ҳам эътиборлидир. Ўзбекистон вакиллари келгусида Кувайт томони тақдим этган талабномалар асосида ушбу мамлакатда ишлашга хоҳиш билдирган номзодларни  тақдим этади.

Кувайт-Ўзбекистон ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши ва кенг жозибадорлик касб этиши юзасидан Кувайт оммавий ахборот воситалари ҳам кўп ёзмоқда. Хусусан, “Ал-Тижария" компаниясининг Ўзбекистонда кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги, туризм ва инфратузилмани ривожлантиришга оид истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритиш имкониятлари бўлиб ўтган учрашувларда атрофлича муҳокама қилинди. “Ўзбекистон томони мазкур соҳаларда юқори инвестиция имкониятлари мавжудлигини билдирди”,  деб ёзилди Кувайт газеталарида.

Ўз навбатида 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳам кувайтликларда катта қизиқиш уйғотди. Қолаверса, 16 февраль куни Кувайт Савдо-саноат палатасида ўтказиладиган Ўзбекистон-Кувайт бизнес форуми ҳам икки давлат ўртасидаги келгуси ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилади, дея оламиз.

Ушбу бизнес форум доирасида Сирдарё делегацияси ҳам вилоятнинг экотуризм, гастрономик туризм каби имкониятларини намоён этишни режалаштирган. Кейинги йилларда Сирдарё вилоятида ҳам туризм соҳасининг  ривожланаётганлиги, йилдан йилга хорижий сайёҳлар сонининг ортиб бораётганлиги, ишонамизки, кувайтликларнинг ҳам воҳамизга бўлган қизиқишини янада кучайтиради.  

Манучеҳр Мирзаев,

Сирдарё вилоят  ҳокимлиги  ахборот  хизмати  раҳбари, вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстона алоқалар мустаҳкамланмоқда