Достон ижрочилигини ўқитиш услубияти
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ташкил этилган II халқаро Бахшичилик санъати фестивали доирасида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори, санъатшунослик фанлари номзоди Ботир Матёқубовнинг "Достон ижрочилигини ўқитиш услубияти" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Янги китоб мусиқий олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичи учун "Достон ижрочилиги" ихтисослиги услубияти фанидан дарслик бўлиб, унга QR код штрихи гипер иқтибос дастури орқали қўл телефони сканнери ёрдамида очиладиган 37 та аудио ва DVD намуналари (жами 10 соат 20 дақиқа ҳажмида) жойлаштирилган.
Дарсликда достончилик тарихи, услубиятининг қўлланилиши, овоз аппаратининг анатомияси, овоз турлари, товуш ҳосил қилиш, талаффуз ва артикуляция, ижрочилик нафаси, ижро имкониятлари ва умумуслубият масалалари тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек, китобдан ҳар бир мавзу юзасидан глоссарий, саволлар, мустақил машғулотлар, нота намуналари, ўқиш учун адабиётлар ва педагогик репертуар рўйхати ўрин олган.
Ушбу китоб "Бахшичилик санъатининг жаҳон маданияти цивилизациясида тутган ўрни" мавзусидаги II халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига берилган муносиб совғалардан бири бўлди, деб хабар қилмоқда
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек Миллий мусиқа санъати институти ахборот хизмати.
Н.Усмонова, ЎзА