“Дўстлик мадҳи”нинг фараҳбахш тараннуми
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган мусиқий клип яратилди.
“Дўстлик мадҳи” деб номланган ушбу клип икки халқ ўртасидаги азалий ва абадий дўстлик тараннуми сифатида кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Ушбу мусиқий клипда икки қардош халқлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва кейинги йиллардаги мустаҳкам алоқалар ривожи ўзининг ёрқин ифодасини топган. Тантанали оҳанг ва мазмундор самимий сўзлар қанотида Ўзбекистон ва Озарбайжон байроқларининг кўкка бўйлаётган парвози тасвири беихтиёр инсон қалбида эзгу туйғуларни уйғотиб юборади. Ва шубҳасизки, бу муқаддас фараҳбахшлик ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ҳам келажакка умидбахш замин ҳозирлайди.
“Дўстлик мадҳи” асрлар оша икки халқ ўртасидаги эзгу орзу-умидларни баралла куйлайверади.
О. Бекмуродова