Дўстлик куни кенг нишонланди
30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Бухорода тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари, миллий маданий марказлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Шаҳриёров сўзга чиқиб, вилоятда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларини чин қалбимдан самимий муборакбод этди.
[gallery-24555]
Таъкидланганидек, юртимизда қадим-қадимдан турли миллат ва халқлар аҳил-иноқ, биродарлик ва ҳамжиҳатликда яшаб келган. Бугун эса, Янги Ўзбекистонда халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик устувор даражага кўтарилди. Юртимизда яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўз маданияти, урф-одати, анъанаси ва тилини эркин ривожлантириш учун тенг ҳуқуқ ва кенг имкониятлар яратилган.
Бухоро вилоятида 12 та миллий маданий марказлар фаолият олиб бормоқда. Ушбу марказлар фаолияти нафақат халқлар ўртасидаги маънавий кўприкни мустаҳкамлаш, балки ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳам муҳим ўрин тутади.
Байрам тадбирида юртимизда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда қўшган ҳиссаси учун миллий маданий марказларнинг фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар ходимларидан бир гуруҳи вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.