Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда қўшимча қиймат занжирини яратиш мақсадида:

1. Белгилансинки:

туманлар қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ҳудудлар кесимида ихтисослаштирилади. Бунда 2022 йилдан 2026 йилгача 36 000 гектар майдонда янги доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади;

яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан республика бюджетидан тегишинча Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси орқали субсидия ажратилади;

доривор ўсимликларни маданий плантация ташкил қилиш орқали етиштириш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди;

экспортбоп доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги “Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5214-сон қарори 4-бандида назарда тутилган имтиёз ва молиялаштириш тартиблари доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилади.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 июндан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 100 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали қуйидагиларга:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – доривор ўсимликларни етиштириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади;

доривор ўсимликларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга – етиштирилган маҳсулотни харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик “револьвер” кредитлар ажратилади. Бунда ушбу кредит ҳисобидан кластер ва кооперацияларнинг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.

3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлашни (доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни) молиялаштириш учун Жаҳон банкининг “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш”, “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳалари ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига ажратиш чораларини кўрсин. Бунда:

ушбу маблағлар миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада тижорат банкларига ресурс сифатида жойлаштирилади;

тижорат банклари 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 17 фоиз ставкада (шундан 3 фоизи банк маржаси) тижорат кредити ажратади.

Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Х. Кариев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокимлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир ҳудудда камида биттадан доривор ўсимликлар кластерини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2022-2023 йилларда доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқласин.

4. Белгилансинки:

2025 йил 1 январга қадар доривор ўсимликларни етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бунда мазкур хатбошига асосан солиқлардан озод қилинадиган маблағлар доривор ўсимликлар плантацияларини кенгайтиришга йўналтирилиши шарт;

доривор ўсимликлар хомашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади;

доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшимча қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилади;

доривор ўсимликлар хомашёси ҳамда ундан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг экспорт учун сарфланган автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизига доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини жойлаштиришни дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишнинг лицензия талаблари ва шартларига киритиш чораларини кўрсин.

6. Бош прокуратура (Ш.Ж.Рахимов) ва Ҳисоб палатаси (Б.Т.Турабов) доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарига доривор ўсимликларни табиий муҳитдан териб олишга квота ажратиш ва унинг шартларига қатъий риоя қилиниши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.

8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж.Хаджаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А.Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А.Хаитов) билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришга оид материаллар, туркум телекўрсатувлар намойиш этилишини ташкил этсин.

9. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, соғлиқни сақлаш вазири Б.А.Мусаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж.Бакиров, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ.Шарипов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниев зиммасига юклансин. 

Ўзбекистон Республикаси

      Президенти                                                                                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 20 май

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида