Дори воситалари йўқ қилинди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олиб қўйилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари суднинг қарори асосида йўқ қилинди.
Тадбирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, МИБ Гулистон шаҳар бўлими, вилоят ИИБ, СЭО ва ЖСБ ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.



Дастлаб масъул ходимлар томонидан махсус омборда сақланаётган ва далилий ашё сифатида олинган 495 дона “Тропик амид 10 миль” ва 4067 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари саноқдан ўтказилди. Сўнгра иштирокчилар томонидан далилий ашё сифатида олинган жами 4562 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари судларнинг тегишли қарорларига асосан ёқилди.
Ш.Суяров, ЎзА мухбири