Дониёр Турғунбоев Осиё ўйинларида бронза медали соҳиби бўлди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронзага етди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Осиё ўйинларида ушу бўйича -75 кг. вазн тоифасида иштирок этган Дониёр Турғунбоев ярим финалга қадар ўтган беллашувларда ғалаба қозонди ва бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал ушу дастурининг -56 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Сайдулло Абдурашидов ҳам бронза медалига сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА