Долзарб ижтимоий масалалар муҳокама қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашининг 48-сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов, халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор бўлим ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Сессияда эрта турмуш ва эрта туғуруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шаҳардаги кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш ҳолати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар бўлинмаси қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига доир тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибдаги бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
[gallery-7146]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат) ЎзА