Доллар курси нега ошиб кетмоқда?
Бу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Марказий банк департаменти директор ўринбосари Акмал Назаров жавоб берди:
Бу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Марказий банк департаменти директор ўринбосари Акмал Назаров жавоб берди:
“Миллий валюта курсининг ўзгариши талаб ва таклифнинг ички ва ташқи омиллари таъсирида, биринчи навбатда, жорий операциялар ҳисобварағи ўзгариши асосида шаклланади.
Сўнгги ойларда асосий ташқи савдо ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли даражада қадрсизланиши ҳамда коронавирус пандемиясига қарши кўрилаётган чоралар натижасида трансчегаравий пул ўтказмаларнинг маълум бир даражада пасайиши кузатилмоқда.
Ушбу омиллар таъсирида ички валюта бозорида апрель ойида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси тебранувчанлигининг ошиши ва маълум даражада қадрсизланиши кузатилди.
Марказий банк сўм алмашув курсининг кескин қадрсизланиши эҳтимолини паст даражада баҳоламоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланади”.
Марказий банк тижорат банклари кассаларида конверcия операцияларини амалга ошириш учун етарли миқдорда нақд хорижий валюта мавжуд ва барча банкноталар дезинфекция қилинмоқда. Банкларнинг айирбошлаш шохобчалари одатдаги режимда ишламоқда ва нақд хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чеклов ва тўсиқлар ўрнатилмаган.