Доҳада Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича билвосита музокаранинг навбатдаги босқичи бошланди, дея хабар бермоқда "Al Araby" телеканали.

"France-Presse" манбасига кўра, Қатар воситачилигида кечаётган маслаҳатлашувда томонлар келишувни амалга ошириш механизми ва Исроилда сақланаётган фаластинлик маҳбуслар билан Ғазода гаровга олинган исроилликларни алмашиш масаласи муҳокама қилинган.

Март ойида Исроил армияси Фаластин анклавида жанговар ҳаракатни қайта бошлаб, январда ўрнатилган сулҳни бузган эди. Миср, Қатар ва АҚШ воситачилигида ўтказилган музокаранинг бир неча даврасида томонлар янги келишув шарти бўйича келиша олмаган.

2 июль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил 60 кунлик сулҳга рози бўлгани, шу муддат давомида томонлар сектордаги можарога барҳам беришга ҳаракат қилишини айтди. 4 июль куни ХАМАС Фаластин фракцияси билан маслаҳатлашувдан сўнг воситачиларга Ғазода ўт очишни тўхтатиш таклифига ижобий жавоб берганини эълон қилди.

Г.Сатторова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доҳада Ғазо бўйича музокаранинг янги босқичи бошланди