Дизель ёқилғисини талон-тарож қилмоқчи бўлган шахслар ушланди
Навоий вилояти Зарафшон шаҳар саноат зонаси ҳудудида ҳаракатларида шубҳа уйғотган УАЗ русумли транспорт воситаси шу ҳудудда жойлашган қўриқдаги объектда хизмат олиб бораётган Қўриқлаш ходимлари томонидан қонунчиликка мувофиқ тўхтатиб текширилди.
Ўрганишлар жараёнида автотранспорт юкхонасида 41 дона идишда ҳар бири 30 литрдан бўлган дизель ёқилғиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда олиб кетаётганлиги аниқланган.
Дастлабки ўрганишлар жараёнида транспорт воситаси эгаси Л.М. ёқилғиларни ишлаб чиқарувчи завод ҳудудидан олиб чиққанлиги ва юкларни сотиб шахсий эҳтиёжлари учун сарфлашини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан шаҳар Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларига топширилган.
Ҳозирда Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири